Қамчиқ довонида ЙТҲ: Damas йўлдан чиқиб кетди

Қамчиқ довонида ЙТҲ: Damas йўлдан чиқиб кетди

Қамчиқ довонида ЙТҲ: Damas йўлдан чиқиб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 апрель куни Қамчиқ довони орқали ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг бир қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Водий — Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Damas автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Натижада транспорт воситаси йўл четидан чиқиб, ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса ҳақидаги хабар «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига келиб тушган. Ҳодиса жойига ФВВ ходимлари тезкор равишда етиб келиб, махсус техника ёрдамида автомобилни чиқариб, хавфсиз ҳудудга кўчирган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ҳолат тафсилотлари аниқланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг