Валюта курслари 26/02/2026
$1 – 12137.10
UZS – -0.42%
€1 – 14307.21
UZS – -0.42%
₽1 – 158.53
UZS – -0.35%
Қидириш
Президентимиз Термиздаги этношаҳарчани кўздан кечирди

Президентимиз Термиздаги этношаҳарчани кўздан кечирди

Президентимиз Термиздаги этношаҳарчани кўздан кечирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида барпо этилган этношаҳарчага ташриф буюрди.

Ушбу лойиҳа Сурхондарё тарихи, ҳунармандчилиги ва анъанавий санъати намуналарини намоён этиш учун замонавий инфратузилмага эга янги маданий маскан сифатида яратилди.

Мажмуа 10 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан барпо этилди. Олти гектар майдонда тарихий қиёфадаги бинолар, оилавий меҳмон уйи, дўмбира устахонаси, бахшичилик экспозицияси, миллий таомлар ресторани, болалар учун ўйин майдончаси ҳамда мусиқий фавворалар қад ростлаган.

Шаҳарча йилига 180 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш қувватига эга, бу ерда 250 нафар одамга доимий иш ўринлари яратилади. Меҳмонлар нафақат ҳунармандларнинг маҳсулотларини харид қилишлари, балки уларнинг ишини кузатишлари ҳам мумкин.

Президентимиз туризм масканида яратилган шароитлар билан танишди, ҳунармандлар билан мулоқот қилиб, ташриф буюрувчилар учун ташкил этилган бадиий дастурни томоша қилди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг