Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Каттақўрғон" дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Каттақўрғон" дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Каттақўрғон" дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 август куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди.

Мазкур дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир машғулотлар бир-бирига боғлиқ бўлган жами олтита жанговар ҳаракатлар эпизоди ва учта алоҳида эпизодда намойиш этилди. Ватанимиз ҳимоячилари барча вазифаларни муваффақиятли бажарди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий мутахассислар билан суҳбатлашди. Ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизмат ва ҳаёт шароитларини яхшилаш, билими ва маънавиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди. Шавкат Мирзиёев миллий армиямиз моддий-техник таъминоти билан шуғулланадиган алоҳида тузилма ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимиз Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, яъни зирҳли техникалар, артиллерия қуроллари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан танишди. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР