Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 02/04/2025 Президентимиз Самарқандга келди

Президентимиз Самарқандга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Бугун давлатимиз раҳбари Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказади.

Эртага саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

4 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар бўлиб ўтади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг