Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Иқтисод 18/06/2025 Президентимиз Паркент шаҳридаги экспортбоп интенсив боғда бўлди

Президентимиз Паркент шаҳридаги экспортбоп интенсив боғда бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президентимиз Паркент туманидаги интенсив боғда сархил мевалар ҳосилини кўздан кечирди.

“Meridian Tempo” корхонасига қарашли ушбу 54 гектар боғда гилос, олма, нок ва малинанинг экспортбоп навлари экилган. Кўчатлар Франция ва Испаниядан келтирилган. Дарахтлар ўзини ўзи чанглатиш хусусиятига эга. Бу ҳосилдорлик юқори бўлишида муҳим ўрин тутади.

Замонавий агротехнологик тизимлар орқали боғда тўлиқ томчилатиб суғориш жорий этилган. Аввал сув махсус ҳавзада тўпланади ва табиий нишаблик орқали суғорилади. Бунга энергия сарфланмай, натижада харажат ва маҳсулот таннархи камаяди. Шунингдек, боғда қуёш панеллари ўрнатилган.

Пишиб етилган мевалар экспортга йўналтирилмоқда. Бу йил 256 тонна гилос, 500 тонна олма, 480 тонна нок, 30 тонна малина етиштириши мўлжалланган. Энг муҳими, бундан келадиган даромад бошқа анъанавий ўсимликларга нисбатан бир неча баробар юқори.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу усулни оммалаштириш, меваларни парваришлаш ва қадоқлаш бўйича чет эл тажрибасини жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг