Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Президентимиз Гулистон шаҳридаги фожиада жабрланганлардан хабар олди

Президентимиз Гулистон шаҳридаги фожиада жабрланганлардан хабар олди

Президентимиз Гулистон шаҳридаги фожиада жабрланганлардан хабар олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига борди.

Бу ерда икки кун олдин Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши оқибатида жароҳат олганлар даволанмоқда.

Марказ раҳбарияти ва шифокорлар Президентимизга беморларнинг аҳволи ва даволаш жараёнларининг бориши ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбари бахтсиз воқеада турли даражада тан жароҳати олган фуқаролар даволанаётган палаталарга кириб, улардан хабар олди, оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Президентимиз мутасаддиларга жабрланганларга зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилишини қатъий назоратга олиш бўйича топшириқ берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга моддий ёрдам кўрсатиш зарурлигини қайд этди.

Масъуллар олдига содир бўлган воқеанинг сабабларини пухта ўрганиш, қонун устуворлигини таъминлаш, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги устидан назорат ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг