Валюта курслари 30/06/2025
$1 – 12654.13
UZS – 0.54%
€1 – 14817.99
UZS – 0.4%
₽1 – 161.18
UZS – 0.47%
Қидириш
Ўзбекистон 30/06/2025 Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан учрашади ва давлат мукофотларини топширади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан учрашади ва давлат мукофотларини топширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, Ёшлар кунида Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказади ҳамда бир гуруҳ йигит-қизларга давлат мукофотларини топширади.

Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, салоҳияти ва иқтидорини юзага чиқариш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилади, илҳомлантирувчи мисоллар, мамлакатнинг эртанги кунини белгилашга қодир ғоялар ва ечимлар тақдим этилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари иқтидорли ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг инновация, "яшил" иқтисодиёт, креатив саноат, тадбиркорлик ва IT соҳаларидаги илғор ишланмалари ва ютуқлари билан танишади.

 

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг