Президент «Ўзчармсаноат» раиси Акбар Султановни лавозимидан озод этишни топширди
Президент «Ўзчармсаноат» раиси Акбар Султановни лавозимидан озод этишни топширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Акбар Султановни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берди.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда уюшма раҳбарияти соҳада янгиликлар жорий этмаётгани ва жойлардаги жараёнларни назорат қилиш учун «ишлаб чиқариш даражасига тушмаётгани» учун танқид қилинди.
Оёқ кийим ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган, яна 120 таси эса ўз ишлаб чиқариш қувватларининг ярмидан кам қисмидан фойдаланмоқда.
Қолиплар, шнурлар ва фурнитура импортига қарамлик сақланиб қолмоқда.
Натижада ўтган йилда ваъда қилинган 250 миллион долларлик экспорт ҳажмининг атиги тахминан 60 фоизи таъминланган. Ушбу йил учун уюшманинг ишлаб чиқариш ва экспорт режалари ҳам қониқарсиз деб топилди.