Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
Поп туманида Arashan Resort туристик мажмуасининг пойдевори қўйилди

Поп туманида Arashan Resort туристик мажмуасининг пойдевори қўйилди

Поп туманида Arashan Resort туристик мажмуасининг пойдевори қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти туризм соҳасида янги босқич бошланмоқда: Поп туманида  “Arashan Resort” йирик туристик мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди.

Тоғолди ҳудуди ҳисобланган Поп туманида туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Кейинги йилларда ана шу табиий бойлик - бетакрор ва мафтункор табиатдан унумли фойдаланган ҳолда вилоятга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Арашан кўллар тизими атрофида барпо этилаётган “Arashan Resort” мажмуаси ана шундай истиқболли лойиҳалардан биридир.

Умумий қиймати 150 миллион доллар бўлган лойиҳа 600 гектар майдонда ташкил қилиниб, замонавий туризм инфратузилмасига эга бўлган йирик дам олиш ва саёҳат марказига айланади.
Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Arashan Resort” мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими қўшалоқ шодиёнага айланиб кетди.

Тадбирда вилоят ҳокими бошчилигида ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар, Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар иштирок этдилар.  

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов йиғилганларни Наврўз байрами билан қутлаб, туризм йўналишидаги янги лойиҳа моҳияти ҳақида тўхталди. 

Таъкидландики, лойиҳа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг кунлик 2,5 минг нафар сайёҳни қабул қилиш, йиллик 912 минг нафар туристга хизмат кўрсатиш, 2 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади.

Бундан ташқари, мажмуа доирасида экологик туризм зоналари, экстремал ва тоғ туризми инфратузилмалари, гастрономик туризм марказлари, саёҳат ва маданий дам олиш масканлари, рекреацион ва соғломлаштириш ҳудудлари ташкил этилади.

Бу ерда тематик парклар, тоғ чанғиси комплекслари, зиплайн, ресторан ва кафелар, очиқ осмон остидаги кинотеатр, экобозор, болалар майдончалари, спорт майдонлари ҳамда термал сув бассейнлари барпо этилиши режалаштирилган.  

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур лойиҳа Япониянинг нуфузли “NGEA – Nippon Global Education and Assessment” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бу эса мажмуанинг халқаро стандартлар асосида барпо этилишига хизмат қилади.

Тамал тоши қўйиш маросимида яхши ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, нуронийлар дуоси билан эзгу ишга оқ фотиҳа берилди. 

Эл суйган хонандалар, эстрадамиз юлдузлари — Гуласал Абдуллаева, Нилуфар Усмонова, Яҳёбек Мўминов ва бошқаларнинг дилрабо қўшиқлари тадбирга байрамона руҳ бағишлади. 
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг