Валюта курслари 24/12/2025
$1 – 12052.33
UZS – 0.35%
€1 – 14213.31
UZS – 0.89%
₽1 – 153.71
UZS – 1.63%
Қидириш
Полшада яшириниб юрган жиноятчи Ўзбекистонга қайтарилди

Полшада яшириниб юрган жиноятчи Ўзбекистонга қайтарилди

Полшада яшириниб юрган жиноятчи Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ўзаро ҳамкорлигидаги саъй-ҳаракатлари натижасида оғир турдаги жиноятни содир этган шахс қўлга олинди.

Интерпол Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси масъул ходимлари томонидан олиб борилган бир қатор тегишли тезкор ишлар ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси вакилларнинг ҳамкорлигида оғир турдаги жиноятни содир этиб Полша давлатида яшириниб юрган жиноятчи аниқланди.

Жиноятчи халқаро шартномаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Ўзбекистон Республикаси олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда олиб бораётган кенг кўламли ишлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ўзбекистон Республикасига олиб келинган шахс содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг