Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Покистоннинг Royal Leather Industries компанияси Ўзбекистонда чарм буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширмоқда

Покистоннинг Royal Leather Industries компанияси Ўзбекистонда чарм буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширмоқда

Покистоннинг Royal Leather Industries компанияси Ўзбекистонда чарм буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон–Покистон иқтисодий ҳамкорлигини янада фаоллаштириш доирасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикасига амалга оширган расмий ташрифи олдидан “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзчармсаноат уюшмасига аъзо корхоналар фаол иштирок этиб, маҳаллий чарм маҳсулотларини халқаро ҳамкорларга тақдим этди. Мазкур тадбир доирасида компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар доирасида Покистон компанияси билан Ўзбекистонда тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Лойиҳа маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт йўналишларини кенгайтиришга қаратилган.

Жорий йилнинг февраль ойида Royal Leather Industries Limited компанияси раҳбари Муҳаммад Азам Малик бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.

Ташриф доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудида тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зонасини ташкил этиш лойиҳаси амалий жиҳатдан муҳокама қилинади.

Айни пайтда компания вакилларининг ташрифи давомида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар юзасидан кичик саноат зонаси масъуллари билан ташкилий ва техник тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Покистон томони лойиҳа бўйича Англашув меморандумини имзолашга тайёр эканини билдирган, шунингдек, жорий йил февраль ойида компаниянинг ишчи гуруҳи Ўзбекистонга хизмат сафари билан келиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон чарм саноатининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда мамлакатимизнинг тайёр маҳсулотлар экспорти улушини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР