Валюта курслари 24/09/2025
$1 – 12171.03
UZS – -0.7%
€1 – 14364.25
UZS – -0.48%
₽1 – 145.92
UZS – -0.52%
Қидириш
Парламент депутатлар ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда шовқин тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

Парламент депутатлар ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда шовқин тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

Парламент депутатлар ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда шовқин тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилганидек, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар, қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари ва соҳа мутахассисларининг таклифлари асосида иккинчи ўқишга тайёрланган ва такомилига етказилган.

Хусусан, лойиҳа билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда. Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқининг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Муҳокамаларда депутатлар бир қатор саволларни ўртага ташлади. Айрим нормаларни аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш зарурлиги айтилди. Қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан такомиллаштирилгач, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳасини маромига етказиш мақсадида масъул қўмитага қайтарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг