Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парагвай Республикаси президенти  Сантьяго Пенья 11 декабрь куни Ўзбекистонга келди. «Тошкент-Хумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тошкентдаги ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ва спорт соҳаларида амалий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай президенти, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида, шунингдек, ушбу ташкилотнинг Бош Ассамблеясида иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг