Пара енгил атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида тўққиз кун давом этган пара енгил атлетика бўйича дунё биринчилиги ўз ниҳоясига етди.
Дунёнинг 109 та мамлакатидан жами 1400 нафарга яқин спортчилар баҳс олиб борган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда ҳамюртларимиз томонидан 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритилди.
Олтин:
Ёқутхон Холбекова (Т12, узунликка сакраш)
Жасур Хўжаев (Ф32, ядро улоқтириш)
Каромат Омонова (Ф46, ядро улоқтириш)
Фахриддин Хамраев (Т12, 400 м)
Темурбек Гиязов (Т64, баландликка сакраш)
Кумуш:
Кубаро Ҳакимова (Ф41, ядро улоқтириш)
Шаҳина Йигиталиева (Ф46, найза улоқтириш)
Ёрқинбек Одилов (Ф57, найза улоқтириш)
Бобур Омонов (Ф41, ядро улоқтириш)
Мадина Мухторова (Ф40, ядро улоқтириш)
Бронза:
Толиббой Йўлдошев (Ф37, ядро улоқтириш)
Наврўза Ахматова (Ф41, диск улоқтириш).
Жамоамиз Ню-Дели-2025 Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш рейтингида 14-ўринда якунлади.