«Ўзсаноатқурилишбанк» 2025 йилни 1,88 трлн. сўм sof фойда билан якунлади
«Ўзсаноатқурилишбанк» 2025 йилни 1,88 трлн. сўм sof фойда билан якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзсаноатқурилишбанк» 2025 йилни 1,88 трлн. сўм соф фойда билан якунлади, бу 2024 йил кўрсаткичидан 44,3% юқори бўлиб, ўтган йилда банкнинг фойдаси 1,3 трлн. сўмни ташкил этган эди.
Йил давомида кредитлар ва лизинг бўйича эҳтимолий йўқотишлар баҳоси 38%га камайиб, 2,5 трлн. сўмга тушди, шу билан бирга IV чоракдаги фойда ўтган йилги — 494,1 млрд. сўм даражада сақланиб қолди.
2025 йил 1 декабр ҳолатига кўра банкнинг кредит портфели 0,8%га қисқариб, 64,9 трлн. сўмни ташкил этди, шу билан бирга муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2,8%дан 3,1%га ошди.
Банк активлари 102,4 трлн. сўмга етди ва 2024 йилга нисбатан 16,9%га ўсди, капитал эса 18,5%га кўпайиб, 11,9 трлн. сўмни ташкил этди.
Жами даромадлар 17,8 трлн. сўмни ташкил этди, бу ўтган йил кўрсаткичидан 5,7% кам.