Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
“Ўзкимёсаноат” ва China Coal кўмирни чуқур қайта ишлаш лойиҳасини муҳокама қилишди

“Ўзкимёсаноат” ва China Coal кўмирни чуқур қайта ишлаш лойиҳасини муҳокама қилишди

“Ўзкимёсаноат” ва China Coal кўмирни чуқур қайта ишлаш лойиҳасини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров Хитойнинг “China Coal Resources Development Group” компанияси раиси Лю Гошен бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “China Coal Resources Development Group” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, CTO (coal to olefins) технологияси асосида кўмирни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, “China Coal Resources Development Group” Хитой Халқ Республикасининг йирик давлат энергетика компанияси бўлиб, унинг асосий фаолияти кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, кўмир ва энергетика соҳаларини қамраб олган тўлиқ интеграциялашган саноат кластерини ривожлантиришдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг