Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ хитойлик ҳамкорлари билан геология-қидирув ва бурғулаш ишларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ хитойлик ҳамкорлари билан геология-қидирув ва бурғулаш ишларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ хитойлик ҳамкорлари билан геология-қидирув ва бурғулаш ишларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов иштирокида хитойлик ҳамкорлар билан Жамиятнинг геология-қидирув, бурғилаш ва геофизика ишларини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим музокараларга бой ўтди.

Хусусан, катта халқаро тажрибага эга «CNLC» компанияси билан ишчи учрашувда юқори ҳарорат (230°С гача) ва босим (1400 атмосферагача) шароитидаги қудуқларда геофизик тадқиқотлар ҳамда перфорация хизматларини кўрсатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Жумладан, 7000 метргача бўлган чуқурликдаги қудуқларда тадқиқотлар ўтказиш, шу билан бирга, юқори ҳарорат ва босимда ишлай оладиган замонавий геофизик ускуна тўпламларини етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Жамият тизимидаги заводлар, бошқармалар ва конларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни вахта усулида ташиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ҳамда қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида Хитойнинг Шангдонг вилоятидаги «Zhongtong Bus», Чженчжоу шаҳридаги «YUTONG Bus» ва Пекинда жойлашган «FOTON» заводларида ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг техник ҳолати ўрганилди. «FOTON» компанияси билан автобус етказиб бериш бўйича музокаралар ҳам олиб борилди.

Бундан ташқари, «CNPC» таркибига кирувчи Хитой нефть муҳандислиги ва қурилиш корпорацияси билан бўлиб ўтган мулоқотда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишда замонавий ва инновацион ечимларга асосланган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот институтини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Замонавий бурғилаш ускуналарини харид қилиш масаласи бўйича «SJ Petroleum Machinery» компанияси билан алоҳида музокаралар ўтказилди.

Учрашувлар якунида Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ушбу лойиҳалар «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, барча ишлар юқори сифат, аниқ муддат ва илғор технологик ечимлар асосида амалга оширилиши зарурлигини қайд этди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР