Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
CNPC «Ўзбекнефтегаз» билан ҳамкорлик қилиш учун махсус вакил тайинлади

CNPC «Ўзбекнефтегаз» билан ҳамкорлик қилиш учун махсус вакил тайинлади

CNPC «Ўзбекнефтегаз» билан ҳамкорлик қилиш учун махсус вакил тайинлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги делегациянинг «CNPC» корпорацияси директорлар кенгаши раиси Дай Хоулян билан ўтказилган учрашуви якунларига кўра, Жамият билан бевосита иш олиб борадиган масъул ўринбосар тайинланди.

Куннинг биринчи ярмида мазкур ўринбосар билан бўлиб ўтган йиғилишда ҳамкорлик доирасида кўтарилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиб олинди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон нефть-газ тармоғи учун тарихий аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли дастур амалга оширилади. Унинг асосий йўналишлари — йирик ҳажмда 3D сейсмик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда бурғилаш ишларини жадаллаштиришдан иборат. Бу борада халқаро компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Хусусан, «BGP» компанияси билан 3D сейсмика бўйича уч йиллик шартнома имзоланиш арафасида, бурғилаш ишлари бўйича «CIBU», геология-геофизика тадқиқотлари йўналишида эса «CNPC» компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Учрашув давомида технологик ускуналар — бурғилаш қурилмалари, қувурлар, долоталар ва бутловчи қисмларни «CNPC» корхоналари орқали харид қилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш, жумладан, ўзаро манфаатли ва мослашувчан молиялаштириш механизмларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Геология қидирув йўналишида 3D сейсмик ишлари ҳамда қудуқларни бурғилаш дастгоҳларини харид қилиш бўйича ҳамкорликлар кун тартибидан ўрин олди.

Учрашув якунида Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш, инвестор ва ҳамкорлар учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда узоқ муддатли, барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР