Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Dong Fang Electric билан газ қазиб олиш жраёнларига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича келишувга эришди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Dong Fang Electric билан газ қазиб олиш жраёнларига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича келишувга эришди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Dong Fang Electric билан газ қазиб олиш жраёнларига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангиновнинг Хаитой Халқ Республикасига хизмат сафари газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган аниқ мақсадларга хизмат қилувчи самарали ва мазмунли учрашувларга бой бўлди.

Сафарнинг охирги куни соҳада муҳим аҳамиятга эга бўлган қувур ишлаб чиқариш, чуқур бурғилаш ҳамда рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида фаолият юритувчи етакчи компаниялар билан музокараларга бағишланди.

Хитойнинг йирик саноат корхоналаридан бири — “Dong Fang Electric” компанияси билан олиб борилган музокаралар натижасида қазиб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект тизимини қўллаш бўйича келишувга эришилди.

“Shandong Molong” ва “Hengyang Vallin” компаниялари раҳбарияти иштирокидаги учрашувларда 7 минг метр чуқурликгача бурғилаш ишлари учун мўлжалланган, юқори босим ва оғир геологик шароитларга мос замонавий қувур маҳсулотларини етказиб беришга келишилди.

Шунингдек, “XIBU” компанияси билан бўлиб ўтган учрашувда қудуқларда бурғилаш ишларини амалга ошириш бўйича узоқ муддатли хизмат кўрсатишга келишиб олинди.

Сафар давомида бурғилаш соҳасидаги илғор компаниялар — “CPTDC” (China Petroleum Technology & Development Corporation) билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур корхоналар орқали “CNPC” қуйи корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган қувурлар, қудуқ усти жиҳозлари, бурғилаш станоклари ва бошқа йўналишларда харид қилиш бўйича келишиб олинди.

Учрашувларда бурғилаш ишларининг самарадорлигини ошириш, қудуқ қуриш муддатларини қисқартириш, замонавий бурғилаш ускуналари ва сервис хизматларини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бошқарув раиси хитойлик ҳамкорлар билан мулоқотларда жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш учун барча чора-тадбирларни жадаллаштиришни мақсад қилган бўлиб, бунинг учун эса сифатли, ишончли ва замонавий илғор технологиялар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР