Ўзбекистон–Хитой тадбиркор аёллари учун қўшма платформа яратилади
Ўзбекистон–Хитой тадбиркор аёллари учун қўшма платформа яратилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова Хитойнинг “Jiangsu Tonke Real Estate Co., Ltd” компанияси президенти Ян Бо билан учрашди.
Шунингдек, учрашувда Палата раиси маслаҳатчиси А.Шайхов ҳамда “Tai Chang Special Stell” МЧЖ вакили А.Ахмедова ҳам иштирок этди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг замонавий устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Жумладан, IT соҳасида ҳамкорлик, дуал таълимни жорий этиш, маркетплейслар орқали савдо амалиётларини ривожлантириш, тадбиркорларни электрон савдо платформаларида ишлашга ўқитиш, “experience exchange” тизими асосида тажриба алмашиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида икки мамлакат тадбиркор аёлларга ҳамколик кўприги сифатида ҳизмат қиладиган платформани Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида яратиш, шунингдек, Пекин ва Тошкент шаҳарларида аёллар бизнес марказларини очиш бўйича келишувга эришилди.