Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Ўзбекистоннинг янги элчиси Ливан Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги элчиси Ливан Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги элчиси Ливан Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Ливанга янги тайинланган элчиси Абдусалом Хатамов (қароргоҳи Масқат шаҳрида жойлашган) ушбу мамлакат Президенти Жозеф Аунга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Президент Жозеф Аун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Ливан билан икки томонлама алоқаларини ривожлантириш мақсадида элчи тайинлагани учун самимий миннатдорлик билдирди ва эзга саломларини йўллади. 

Ўзбекистон элчиси, шунингдек, Ливан ташқи ишлар вазири Юсуф Ражжи билан учрашди. 

Томонлар Ливан ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор билдириш баробарида, турли даражалардаги икки томонлама ташрифлар ташкил қилиш, маданият кунларини ўтказиш ва ўзаро туристлар оқимини ошириш қаратилган тадбирлар уюштириш таклифларини қўллаб-қувватладилар.

Эслатиб ўтамиз, Абдусалом Хатамов 2024 йил 4 февраль куни Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси сифатида Маскат шаҳрига ташриф буюрган эди. 2024 йил март ойида эса у Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидга ишонч ёрлиқларини топширди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг