Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Янги Зеландия Генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Янги Зеландия Генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Янги Зеландия Генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Веллингтон шаҳридаги “Government House” қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов Янги Зеландияда ўриндошлик асосидаги элчи сифатида ушбу давлат Генерал-губернатори Даме Синди Кирога ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчиси Янги Зеландиянинг маори туб аҳолисига хос қадимий анъаналар асосида тантанали равишда кутиб олинди.

Расмий маросим ва ундан кейинги суҳбат чоғида сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистон – Янги Зеландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Генерал-губернатор Даме Синди Киро Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. У давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва халқаро бизнес учун қулай инвестиция муҳитини яратиш борасида эришилаётган натижаларни алоҳида таъкидлади.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

Шу билан бирга, Янги Зеландия томони мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ҳамда бошқа соҳаларда йўлга қўйилган ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида Генерал-губернатор Даме Синди Киро икки томонлама муносабатларни бундан буён ҳам мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлаб, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига самимий тилакларини йўллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг