Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистонлик ёш пазандалар Ҳиндистондаги халқаро танловда иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик ёш пазандалар Ҳиндистондаги халқаро танловда иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик ёш пазандалар Ҳиндистондаги халқаро танловда иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган 12-Халқаро ёш ошпазлар олимпиадасида (12th International Young Chef Olympiad - YCO) Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳмонхона бошқаруви халқаро институти ва Халқаро меҳмондорчилик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу пазандачилик форумида дунёнинг 40 та давлатидан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ошпазлар жам бўлди.

Ўзбекистон Халқаро ёш ошпазлар олимпиадасининг доимий ва муваффақиятли иштирокчиси ҳисобланади. Мамлакатимиз пазандаларининг чиқишлари анъанавий тарзда олимпиада ҳакамлар ҳайъати ва меҳмонларининг эътиборини ўзига жалб қилиб, ўзбек миллий таомларининг нақадар бой ва нафис эканини бутун дунёга намойиш этиб келмоқда.

2025 йилда Ўзбекистон вакиллари дунёнинг энг яхши 10 та жамоаси (TOP-10) қаторидан ишончли ўрин эгаллаб, миллий пазандачилик мактабининг юқори даражасини яна бир бор тасдиқлаган эди.

Жорий йил 12-Олимпиадада мамлакатимиз шарафини Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси қошидаги Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази вакили Озодбек Одилов ҳимоя қилмоқда. Тажрибали ошпаз Аҳмад Ҳамдамов унинг устози сифатида қатнашмоқда.

YCO - бу ёш истеъдодлар учун йирик таълим ва пазандачилик воқелигидир. Форум дастури иштирокчилар ҳакамлар топшириғи асосида таом тайёрлайдиган қизғин беллашувлардан ташқари жаҳон пазандачилик афсоналарининг маҳорат дарслари, маданий алмашинув тадбирлари ва профессионал алоқалар ўрнатиш имкониятларини ҳам қамраб олган.

Бу каби тадбирларда иштирок этиш ёш мутахассислар учун улкан аҳамиятга эга.

Авваламбор, YCO Ўзбекистоннинг иқтидорли ёш ошпазлари учун жаҳон майдонига чиқишда қулай майдон бўлиб хизмат қилади. Танлов иштирокчилари кучли рақобат шароитида ўз маҳоратларини синаб кўриш ва жаҳон гастрономиясининг илғор йўналишларини ўзлаштириш учун ноёб имкониятга эга бўлади. Шунингдек, пазандачилик санъати орқали ёш ошпазлар халқаро ҳамжамиятни миллий анъаналаримиз ва меҳмондорчилигимиз билан таништириб, ўзбек маданиятининг ўзига хос элчиларига айланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР