Валюта курслари 08/01/2026
$1 – 12033.28
UZS – 0.54%
€1 – 14060.89
UZS – 0.29%
₽1 – 149.30
UZS – 1.06%
Қидириш
Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 2025 йил якунларига кўра энг кўп мукофот пули ишлаган жаҳон шахматчилари ўнталигига кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 2025 йил якунларига кўра мукофот пуллари миқдори бўйича жаҳоннинг энг кучли ўн нафар шахматчиси қаторига кирди.

Нодирбек Абдусатторов мукофот пуллари бўйича жаҳон рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллади. Йил давомида у 16 та йирик халқаро турнирда иштирок этиб, жами 361,8 минг доллар даромад олди. Ўзбек гроссмейстерининг бир мусобақада қўлга киритган энг юқори гонорари 85 минг долларни ташкил этди.

Рейтингнинг ўнинчи поғонасидан Жавоҳир Синдаров жой олди. У 2025 йилда 11 та халқаро турнирда қатнашиб, улар якунлари бўйича 349,9 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Бир мусобақада қўлга киритилган энг катта ютуғи 120 минг долларга тенг бўлди.

Мукофот пуллари жами миқдори бўйича жаҳон рейтингида етакчи ўринни норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен эгаллади. У 16 та турнирда иштирок этди ва 2025 йилда мукофот пулларидан 1 миллион доллардан ортиқ даромад олган ягона шахматчи бўлди. Унинг умумий ютуғи 1,46 миллион долларга етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг