Валюта курслари 24/09/2025
$1 – 12171.03
UZS – -0.7%
€1 – 14364.25
UZS – -0.48%
₽1 – 145.92
UZS – -0.52%
Қидириш
Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш 8 миллиард кВт/соатга етди

Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш 8 миллиард кВт/соатга етди

Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш 8 миллиард кВт/соатга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси 8 млрд кВт·соатга етди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Бу Президентимиз томонидан 2023 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида белгилаб берилган стратегик вазифалар – иқтисодиётни иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» энергетика улушини кескин ошириш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин ифодасидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси ишлаб турибди. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш натижасида 2 миллиард 424 миллион куб метр табиий газ тежаб, атмосферага 3 миллион 552 минг тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинди.

Яна бир муҳим кўрсаткич, жорий йил бошидан 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 13 млрд 220 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу – мамлакатимиздаги умумий генерациянинг 22 % ини “яшил энергия” ташкил этаётганини англатади.

Бу ҳажм 7,3 миллион хонадонни тўққиз ой ёки 5,5 миллион хонадонни тўлиқ йил давомида электр энергияси билан таъминлаш учун етарли.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг