Ўзбекистондаги барча АГҚКСлар 11 февралдан штат режимида ишлашга қайтади
Ўзбекистондаги барча АГҚКСлар 11 февралдан штат режимида ишлашга қайтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 февралдан Ўзбекистондаги барча автомобиль газ қуйиш компрессор станциялари (АГҚКС) одатий иш режимида фаолиятини қайта тиклайди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, шу куни соат 09:00 дан бошлаб станциялар мамлакатнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Фарғона водийси вилоятларида ҳам босқичма-босқич иш бошлайди.
Аввалроқ АГҚКСлар фаолиятига оид дастлабки чекловлар 20 январь куни кескин совуқ тушиши ва газга бўлган талабнинг ортиши сабабли жорий этилган эди.
1 февралдан бошлаб об-ҳаво илиқлашиши муносабати билан станциялар соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган олти соатлик иш режимига ўтказилди. Фарғона водийсида эса иш жадвали газ босими даражасини инобатга олган ҳолда белгиланиб, маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган эди.