Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Ўзбекистонда юқори интизомга эга тадбиркорларга 4,9 трлн сўм ҚҚС қайтарилди

Ўзбекистонда юқори интизомга эга тадбиркорларга 4,9 трлн сўм ҚҚС қайтарилди

Ўзбекистонда юқори интизомга эга тадбиркорларга 4,9 трлн сўм ҚҚС қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Президентнинг ПҚ–39-сон қарори билан жорий этилган Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги тизимида жами 572,8 мингта бизнес субъекти фаолияти муваффақиятли баҳоланди.

Энг интизомли тадбиркорлар учун молиявий имтиёзлар сезиларли бўлди. Ишончнинг энг юқори даражасига эга бўлган AAA тоифасидаги 2 079 та корхона қўшимча текширувлар ўтказилмасдан, автоматик тарзда бир кун ичида жами 4,9 трлн сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Рейтинг тизими солиқ маданияти ва бизнес юритишдаги шаффофликни сезиларли даражада оширди. Жумладан, ҳисоботларни белгиланган муддатларда топшираётган тадбиркорлар сони 452,5 мингтага етди, бу аввалги даврга нисбатан 219,6 мингтага кўпдир.

Солиқларни ўз вақтида тўлаётган корхоналар сони 261,2 мингтани ташкил этиб, 181,3 мингтага ошди. Электрон ҳисоб-фактураларни белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳажми эса 23,9 миллионтага етди ва 20,8 миллионтага кўпайди.

Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги ижтимоий масъулият ва бандликни таъминлашда ҳам муҳим воситага айланди. 171,8 мингта корхонада ходимлар сони 1,1 миллион кишига ошди, расман банд аҳоли умумий сони эса 5,4 миллион нафардан ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг