Ўзбекистонда йил бошидан бери 23 та дорихона лицензиядан маҳрум этилди

Ўзбекистонда йил бошидан бери 23 та дорихона лицензиядан маҳрум этилди

Ўзбекистонда йил бошидан бери 23 та дорихона лицензиядан маҳрум этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзфармконтроль» фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази йил бошидан буён 23 та дорихона лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур дорихоналар фаолиятида жиддий қонунбузарликлар аниқланган. Жумладан, дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни зарур сертификатлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва маркировкасиз сақлаш ҳамда сотиш, шунингдек, сифатсиз ва қалбаки препаратларни реализация қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Лицензиядан маҳрум этилган дорихоналар орасида Қорақалпоғистондаги Geran Farm, Андижон вилоятидаги Inomjon Xoji Farm ва As-Mo, Бухоро вилоятидаги Buxoro Basfarm бор. Энг кўп қонунбузарликлар Самарқанд вилоятида аниқланган бўлиб, у ерда Farmatsevt Alimjanovna, Afrosiyob Gavhari, Xayrulloyeva Sabina Farm, XTXS-Malxam, Azizbek Nurbek Farm, Lekoteka Pharm, Baxtiyor Xususiy Dorixona, Shaxnoza-L ва Sam Ozoda Parizoda Farm дорихоналари лицензиясидан маҳрум этилган.

Сурхондарё вилоятида Yuksak Farm, Хоразм вилоятида Gulnura Gulnihol Pharm ва Urganch Umarbek Farm дорихоналари лицензиясини йўқотган. Тошкент шаҳрида эса Marva-Pharm, Adolat Yulduz Farm, Gipofiz Farm, The Great Farm, Pharma Brend, Maxsudbek Biznes ва Mexr-Shifo Med Farm дорихоналарига нисбатан чора кўрилган.

Лицензияловчи орган, шунингдек, қонунбузарликларга йўл қўйган дорихоналар манзиллари ва уларнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни махсус реестрга киритди.

«Ўзфармконтроль»да таъкидланишича, дорихоналар фаолиятини текшириш ишлари давом этмоқда ва аниқланган қонунбузарликлар ҳақидаги маълумотлар очиқ манбаларда эълон қилиб борилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг