Ўзбекистонда янги грейфурт нави Oʻzbegim рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистонда янги грейфурт нави Oʻzbegim рўйхатдан ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) олимлари томонидан яратилган янги «Oʻzbegim» грейпфрут нави Адлия вазирлигининг Селекция ютуқлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилди.
Узоқ вақт давомида грейпфрут фақат четдан келтириладиган экзотик мева ҳисобланиб келган. «Oʻzbegim» нави эса — маҳаллий селекционерларнинг кўп йиллик заҳматли меҳнати маҳсулидир.
Янги нав республикамиз иқлим шароитларига тўлиқ мослаштирилган бўлиб, у маҳаллий селекция соҳасидаги ютуқлардан бири ҳисобланади.
Селекция ютуғини рўйхатдан ўтказиш — “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинадиган ҳуқуқий жараёндир. Бу жараён нав яратувчисига мутлақ фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.