Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2025 Ўзбекистонда репатриация қилинган фуқароларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистонда репатриация қилинган фуқароларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси муҳокама қилинди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигида Агентлик директори ўринбосари Сирожиддин Абдуллаев, Европа комиссиясининг Ташқи сиёсий воситалар хизмати дастурлар менеджери Леа Триес ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими раҳбари Антония Луэдеке иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида репатриация қилинган фуқароларни, хусусан, аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳанинг оралиқ натижалари ва кейинги режалари муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий мослашув, тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳалла даражасида оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича барқарор механизмлар яратиш масалаларига қаратилди.

Лойиҳа мамлакатда инклюзив ва барқарор ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга хизмат қилаётган муваффақиятли ташаббус сифатида юқори баҳоланди.

Агентлик ҳамкорликни давом эттириш ва ўз самарадорлигини исботлаган тажрибаларни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг