Валюта курслари 15/12/2025
$1 – 12097.93
UZS – 0.42%
€1 – 14194.50
UZS – 0.68%
₽1 – 151.77
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистонда мансабдор шахслар ва давлат хизматчилари порахўрликда айбланиб ҳибсга олинди

Ўзбекистонда мансабдор шахслар ва давлат хизматчилари порахўрликда айбланиб ҳибсга олинди

Ўзбекистонда мансабдор шахслар ва давлат хизматчилари порахўрликда айбланиб ҳибсга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими ноқонуний тарзда фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, ушбу тезкор вакил хизмат мавқеидан фойдаланиб, Термиз туманида яшовчи фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини декларация ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, танишлари ёрдамида “Сариосиё” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига ўтказиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, вилоятдаги туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи маҳаллий фуқарога тегишли озиқ-овқат дўконининг ташқи томонига қурилган бостирма (навес) учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилиб, 3 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

У ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро ўзининг яшаш хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати аниқлангани бўйича тузилган далолатномага асосан чиқарилган 28,6 млн сўм жаримани электрон тизимга киритмасдан бартараф этишни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР