Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистонда факторинг хизматлари 6,6 триллион сўмга етди

Ўзбекистонда факторинг хизматлари 6,6 триллион сўмга етди

Ўзбекистонда факторинг хизматлари 6,6 триллион сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг III чораги давомида кредит ташкилотлари томонидан жами 6,6 трлн сўмлик факторинг хизматлари кўрсатилиб, ушбу хизматларнинг 6,1 трлн сўми ёки 93 фоизи тижорат банклари ва 453 млрд сўми ёки 7 фоизи микромолия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келган.

Бунда, кўрсатилган факторинг хизматларининг 3,3 трлн сўми ёки 50 фоизи рақамли факторинг хизматлари ҳиссасига тўғри келиб,ушбу факторинг хизматларининг 1,8 трлн сўми (56 фоиз) «Ozplanet» электрон факторинг платформаси, 1,5 трлн сўми (44 фоиз) «Finmakon» электрон факторинг платформаси томонидан амалга оширилган.

Бизнес вакилларининг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжларини факторинг хизмати орқали молиявий таъминлашининг ортиши натижасида 2024 йилда факторинг хизматлари бўйича энг юқори кўрсаткич декабрь ойида 630 млрд сўмга етган бўлса, жорий йилнинг июнь, июль ойларида 1,1 трлн сўмдан ва сентябрь ойида 849 млрд сўм миқдорида факторинг хизматлари кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ–109-сонли Фармони имзолангандан кейин, кредит ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субекларига 2024 йилнинг сўнгги 4 ойи ҳамда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида жами 7,8 трлн сўм миқдорида факторинг хизматлари кўрсатилди.

2025 йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига давлат улуши мавжуд тижорат банклари томонидан жами 3,4 трлн сўм (56 фоиз), хусусий банклар томонидан жами 2,7 трлн сўм (44 фоиз) миқдоридаги факторинг хизматлари тақдим қилинган.

Хусусан, энг кўп факторинг операциялари давлат улуши мавжуд тижорат банкларида, Asaka Bank (1 трлн сўм шундан, электрон платформа орқали 508 млрд сўм),  Uzsanoatqurilishbank (735 млрд сўм, 695 млрд сўм), O‘zmilliybank (659 млрд сўм, 450 млрд сўм) ҳиссаларига тўғри келган.

Шунингдек, хусусий банклар орасида Kapitalbank – 1,2 трлн сўм (31 млрд сўм), Hamkorbank – 564 млрд сўм (246 млрд сўм) ва Asia Alliance Bank – 252 млрд сўм (143 млрд сўм) билан факторинг хизмати кўрсатишда етакчилик қилган.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан ушбу даврда жами 453 млрд сўмлик дебиторлик қарздорликлар молиялаштирилган.

Бугунги кунда, тижорат банкларининг қисқа муддатли молиялаштириш хизматларида факторинг хизматларини альтернатив ечим сифатида кенг кўламда оммалаштириш чоралари кўрилмоқда.

Натижада, 2024 йилнинг II ярим йиллигида кўрсатилган факторинг хизматларининг қисқа муддатли молиялаштиришга нисбати 1 фоиздан (июль) 6,1 фоизга (декабрь) ошган бўлса, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ушбу кўрсаткич 4,5 фоиздан 14,1 фоизга етди .

Ҳудудлар кесимида жорий йилнинг январь-сентайбр ойларида кўрсатилган факторинг хизматларининг асосий қисми Тошкент шаҳри (2,9 трлн сўм ёки 43,6 фоиз), Андижон вилояти (1,5 трлн сўм ёки 23,2 фоиз), Тошкент вилояти (506 млрд сўм ёки 7,7 фоиз) ва Фарғона вилоятига (345 млрд сўм ёки 5,2 фоиз) тўгри келган бўлса, Сурхондарё вилояти (39 млрд сўм ёки 0,6 фоиз), Сирдарё вилояти (33 млрд сўм ёки 0,5 фоиз) ва Жиззах вилоятида (28 млрд сўм ёки 0,4 фоиз) энг паст кўрсаткич қайд этилган.

Мижозларнинг ташкилий шакли бўйича кўрсатилган факторинг хизматларининг тақсимотида энг юқори улуш масъулияти чекланган жамиятларга 3,8 трлн сўм ёки 58 фоиз миқдорида факторинг хизматлари кўрсатилган бўлиб, акциядорлик жамиятларига 1,6 трлн сўмни (24,6 фоиз) ташкил этган.

Шунингдек, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар 933 млрд сўмлик (14,2 фоиз) ҳамда хусусий, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликларининг 210 млрд сўмлик (3,2 фоиз) дебиторлик қарзлари факторинг хизматлари орқали молиялаштирилган.

Жами факторинг хизматларининг 244 млрд сўми ёки 4 фоизи йиллик айланма маблағлари 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектларига (микромолия ташкилотлари 218 млрд сўм, тижорат банклари 26 млрд сўм), 459 млрд сўми ёки 7 фоизи айланмаси 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган тадбиркорларга, 1,2 трлн сўми ёки 18 фоизи айланмаси 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорларга ва 4,7 трлн сўми ёки 71 фоизи айланмаси 100 млрд сўмдан ортиқ бўлган тадбиркорларга кўрсатилган.

Муддатлар қирқимида 30 кунгача факторинг хизматлари жами факторинг хизматларининг 31 фоизини (2 трлн сўм), 31 кундан 60 кунгача – 17 фоизини (1,1 трлн сўм), 61 кундан 90 кунгача – 33 фоизини (2,2 трлн сўм), 91 кундан 120 кунгача – 11 фоизини (0,7 трлн сўм) ҳамда 121 кундан 180 кунгача - 8 фоизини (0,6 трлн сўм) ташкил қилган.

Миқдорлар бўйича 100 млн сўмгача факторинг хизматлари жами факторинг хизматларининг 1 фоизини (0,08 трлн сўм), 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача 10 фоизини (0,7 трлн сўм), 500 млн сўмдан 1 млрд сўмгача 7 фоизини (0,5 трлн сўм), 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача 41 фоизини (2,7 трлн сўм) ҳамда 5 млрд сўмдан юқори бўлган факторинг хизматлари 41 фоизини (2,7 трлн сўм) ташкил қилган.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича факторинг хизматларининг асосий қисми саноат соҳасига 3,5 трлн сўм (53 фоиз) ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига 2,5 трлн сўм (38 фоиз) йўналтирилган. Шунингдек, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги секторларида ҳар бири мос равишда 268 млрд сўмлик (4 фоиз) ва 297 млрд сўмлик (5 фоиз) дебиторлик қарздорликлар - молиялаштирилган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида тижорат банклари томонидан 152 млрд сўм эквивалентидаги (жамига нисбатан 2%) регресс ҳуқуқи билан халқаро факторинг хизмати кўрсатилди .

Халқаро факторинг операцияларида банклар бўйича энг юқори ҳажм Mikrokreditbank (5,5 млн доллар ёки 45 фоиз), O‘zmilliybank (3 млн доллар ёки 25 фоиз) , Asakabank (2,4 млн доллар ёки 20 фоиз) томонидан кўрсатилган. Шунингдек, Ipak Yo‘li Bank 946 минг доллар, 47 минг эвро ва 9,9 млн рубль (9 фоиз), Biznesni rivojlantirish banki 104 минг доллар (1 фоиз) миқдоридаги халқаро факторинг операцияларини амалга оширган .

Мижозларнинг ташкилий шакли бўйича кўрсатилган халқаро факторинг хизматларининг тақсимотида энг юқори улуш масъулияти чекланган жамиятларга (139 млрд сўм ёки 91,4 фоиз) тўғри келган бўлса, кейинги ўринларда хусусий, оилавий корхона ва фермер хўжаликларининг 11 млрд сўмлик (7,5 фоиз) ва чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг 2 млрд сўмлик (1 фоиз) дебиторлик қарзлари факторинг хизматлари орқали молиялаштирилган .

Муддатлар қирқимида 30 кунгача халқаро факторинг хизматлари жами халқаро факторинг хизматларининг 4 фоизини (6 млрд сўм), 31 кундан 60 кунгача – 13 фоизини (19 млрд сўм), 61 кундан 90 кунгача – 37 фоизини (55 млрд сўм), 91 кундан 120 кунгача – 23 фоизини (34 млрд сўм) ҳамда 121 кундан 180 кунгача - 24 фоизини (37 млрд сўм) ташкил қилган. Миқдорлар бўйича 500 млн сўмгача халқаро факторинг хизматлари жами халқаро факторинг хизматларининг 4 фоизини (6 млрд сўм), 500 млн сўмдан 1 млрд сўмгача 5 фоизини (8 млрд сўм), 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача 52 фоизини (79 млрд сўм), 5 млрд сўмдан юқори бўлган факторинг хизматлари 39 фоизини (59 млрд сўм) ташкил қилган.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича халқаро факторинг хизматларининг асосий қисми саноат тармоғига 81 млрд сўм (53 фоиз) ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига 68 млрд сўм (45 фоиз) маблағлар йўналтирилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги секторларида 3 млрд сўмлик (2 фоиз) дебиторлик қарздорликлари молиялаштирилди.

Халқаро факторинг хизматларининг асосий қисми Россия (137,8 млрд сўм ёки 91 фоиз), Беларус (10,3 млрд сўм ёки 6,8 фоиз) билан амалга оширилган. Шунингдек, халқаро факторинг хизматларининг қолган қисми Қирғизистон (1,6 млрд сўмлик ёки 1 фоизи), АҚШ (1,3 млрд сўм ёки 0,8 фоизи), Италия (0,7 млрд сўм ёки 0,5 фоизи) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Тижорат банклари томонидан маҳаллий ва халқаро факторинг хизмати бўйича банк махсулотлари ишлаб чиқилган бўлиб, факторинг хизмат турларининг муддатларидан (180 кунгача) келиб чиққан ҳолда дисконт ставкалари белгиланган. Мисол учун, 30 кунгача бўлган муддатда маҳаллий факторинг хизматлари бўйича Асака банкда 2 фоиз, Ўзсаноатқурилишбанкда 1,84-2,5 фоиз, Капиталбанкда 2 фоиз ва Ҳамкорбанкда 2 фоиз дисконт ставкалари ўрнатилган бўлса, ушбу банкларда халқаро факторинг хизматлари бўйича қўлланиладиган дисконт ставкалари мос равишда 1 фоиз, 1,25 фоиз, 1,2 фоиз ва 1-1,3 фоизда белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг