Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 2026 йил январь ойида 14,7 фоизга ўсиб, 32,7 триллион сўмни ташкил этди
Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 2026 йил январь ойида 14,7 фоизга ўсиб, 32,7 триллион сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида республиканинг чакана савдо товар айланмаси 32 698,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2025 йилнинг январь ойига нисбатан 14,7 %га ўсди.
Жумладан, йирик корхоналарнинг савдо товар айланмаси 6 772,4 млрд сўмни (ўсиш суръати – 137,7%), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси эса 25 925,9 млрд сўмни ташкил этди (ўсиш суръати – 109,4 %).
2026 йил 1 февраль ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 87 070 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар сони 344 тани, кичик корхона ва микрофирмалар сони 86 726 тани ташкил этди.
2026 йил 1 февраль ҳолатига улгуржи савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 52 605 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар сони 362 тани, кичик корхона ва микрофирмалар сони 52 243 тани ташкил этди.
Республика бўйича 2026 йилнинг январь ойида улгуржи савдо товар айланмаси 35 382,5 млрд сўмни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 %га ўсди.
Йирик корхоналарнинг улгуржи савдо товар айланмаси 9 983,9 млрд сўмни ташкил этди (ўсиш суръати – 122,1 %), кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси эса 25 398,7 млрд сўмни (ўсиш суръати – 113,2 %). Республикада жами улгуржи савдо ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 71,8 %ни ташкил этди.
2026 йил 1 февраль ҳолатига умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони 26 877 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар сони 114 тани, кичик корхона ва микрофирмалар сони 26 763 тани ташкил этди.
2026 йилнинг январь ойида овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 15 171,7 млрд сўмни ташкил этди ва 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 %га ўсди.
Савдо айланмасининг 82,4 % улуши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди, йирик корхоналар улуши эса 17,6 %ни ташкил этди.