Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Туризм 27/06/2025 Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Лондонда «Bolt» компаниясининг Ҳамкор бозорлар бўйича глобал директори Герт-Ян Кистемакер билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда «Bolt» платформасини ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, такси, озиқ-овқат ва юк етказиб бериш, электросамокатлар хизмати каби йўналишларни ўз ичига олган платформа маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиши қайд этилди. 

Томонлар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидан бирида пилот лойиҳани амалга ошириш ва уни келажакда кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг