Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокида 242 та корхона фаолият юритмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокида 242 та корхона фаолият кўрсатмоқда, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Уларнинг 57 таси қўшма корхона шаклида, 185 таси эса тўлиқ хорижий корхоналар ҳисобланади.
Тармоқлар бўйича тақсимот қуйидагича: 37 та корхона саноат соҳасида, 11 таси қурилишда, 84 таси савдо соҳасида, 23 таси ташиш ва сақлаш соҳасида, 2 таси меҳмонхона-ресторан бизнесида, 62 таси ахборот ва коммуникация хизматларида, 2 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритмоқда, қолган 21 та корхона эса бошқа йўналишларга тўғри келади.