Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Ўзбекистонда автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизга етди

Ўзбекистонда автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизга етди

Ўзбекистонда автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 6 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда автокредитлар бўйича ўртача йиллик фоиз ставкаси 24,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки маълум қилди. Шу билан бирга, тижорат банкларида микрозаймлар бўйича ўртача ставка 33,7 фоизга етган.

Автокредитлар орасида энг мақбул шартларни Garant Bank таклиф этмоқда — йиллик 16 фоиз. Ундан кейинги ўринларда «Ипотека банк» (19,8 фоиз) ва InFinBank (20,5 фоиз) жойлашган.

Энг юқори фоиз ставкалари SQB (27 фоиз), Hamkor Bank (27,5 фоиз) ва Madad Invest Bank (27,9 фоиз)да қайд этилган.

Микрозаймлар сегментида энг паст ставка «Алоқабанк» ва b Trust Bankда — 25,8 фоиз, InFinBankда эса 26 фоизни ташкил этмоқда.

Энг юқори микрозайм ставкалари TBC Bankда — 42,8 фоиз, Anor Bankда — 40,9 фоиз ва Apex Bankда — 39,9 фоизни ташкил этади.

Марказий банк маълумот беришича, ҳисоб-китобларда фақат бозор шароити эмас, балки бизнес учун имтиёзли дастурлар ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус кредит шартлари ҳам инобатга олинган.

Ўртача ҳисобда жисмоний шахслар учун (микрозаймларсиз) кредит ставкалари 23,5 фоизни, юридик шахслар учун эса 22,7 фоизни ташкил этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг