Ўзбекистон Зангезур транспорт коридорини қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистон Зангезур транспорт коридорини қўллаб-қувватлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Зангезур коридорини яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда XIII Global Baku Forumда Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа нафақат хавфсизликни таъминлаш воситаси сифатида, балки минтақавий ҳамкор давлатларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган стратегик омил сифатида ҳам кўриб чиқилмоқда.
Камилов таъкидлашича, Ўзбекистон Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатлари ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлайдиган транспорт йўналишларини ўз ичига олган кўп босқичли ҳамкорлик тизимини шакллантириш тарафдори ҳисобланади.
Унинг фикрича, ушбу йўналишларни интеграция қилиш бутун минтақа учун иқтисодий ҳамда транспорт-логистика хавфсизлигини мустаҳкамлайдиган диверсификация қилинган тизимни яратиш имконини беради.