Ўзбекистон Хитой билан рақамли ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон Хитой билан рақамли ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги Халқаро маълумотлар ҳамкорлиги йўналиши бош стратегия директори Франк Панбилан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Lin-gang махсус ҳудудида ваколатхона очиш орқали Хитойнинг етакчи технологик компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш, Хитойнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда маҳаллий университетларда стартап-ҳаблар ташкил этиш ҳамда рақамлаштириш соҳасида ушбу мамлакатнинг илғор тажрибасини ўрганиш орқали ййртимизда рақамли хизматлар ва ақлли шаҳарни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур технопарк сўнгги 6 йил ичида 100 миллиард АҚШ долларидан зиёд инвестицияларни жалб қилган бўлиб, умумий майдони 120 квадрат километрдан ошади.
Шунингдек, учрашув давомида Linkwise компаниясининг асосчиси ва раиси Томас Ванг ККР Тахиатошда амалга оширилиши режалаштирилган МИҲМ лойиҳасининг биринчи босқичида 70 млн АҚШ долларига тенг бўлган маълумотлар ҳисоблаш жиҳозлари Ўзбекистонга йўлга чиққанини маълум қилди.
Ушбу ҳамкорлик инновациялар, технологиялар алмашинуви ва инвестицияларни кенгайтириш орқали икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.