Ўзбекистон ва ЮНИДО стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва ЮНИДО стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 декабрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова ЮНИДОнинг Глобал шерикликлар ва ташқи алоқалар дирекциясининг бошқарувчи директори, бош директор ўринбосари Фату Хайдара бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ва стратегик шерикликнинг келгуси истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашувда ҳамкорлик бўйича базавий битимни тайёрлаш ва имзолаш масалалари, шунингдек, минтақанинг инновацион ва экологик салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган Яшил технологиялар бўйича Минтақавий хаб ташкил этиш ташаббуси кўриб чиқилди.
Томонлар ЮНИДО Бош директорининг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда ташкилотнинг мамлакатда расмий офисини очиш шартлар июзасидан ҳам фикралмашдилар. Шунингдек, фармацевтика, стандартлаштириш, электротехника ва бошқа устувор соҳаларда саноат ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.