Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония реабилитация хизматлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Япония реабилитация хизматлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Япония реабилитация хизматлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ва Япония “Kitahara International Hospital” муассасаси раҳбари доктор Шигеми Китахара ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Япония илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги парваришлаш ва реабилитация марказларини ривожлантириш, шунингдек Японияда қўлланилаётган методика ва амалиётлар асосида маҳаллий мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатимизда реабилитация тизимини такомиллаштиришда замонавий, илмий асосланган ёндашувларни жорий этиш устувор вазифа экани таъкидлаб ўтилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш, соҳага Япониянинг инновацион тажрибасини татбиқ этиш, мутахассислар учун ўқув-амалий дастурларни йўлга қўйиш ҳамда реабилитация хизматларини янги босқичга кўтаришга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш борасида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг