Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой қурилиш материалларини синовдан ўтказиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этмоқда

Ўзбекистон ва Хитой қурилиш материалларини синовдан ўтказиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этмоқда

Ўзбекистон ва Хитой қурилиш материалларини синовдан ўтказиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбек илмий синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Ҳенан Метрология, Сертификатлаш, Инспекция ва Синов Ассоциацияси иштирокида, шунингдек “United Testing Inspection & Certification Technology Co., Ltd”” ўртасида қўшма лаборатория ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда халқаро ISO/IEC 17025 стандартларига мос қурилиш материалларини синовдан ўтказиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этиш муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг умумий инвестиция ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, у уч босқичда амалга оширилади: лаборатория ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш, ходимлар малакасини ошириш ва лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш.

Учрашув натижасида илмий-синов инфратузилмасини ривожлантириш ва қўшма лаборатория ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР