Ўзбекистон ва Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва молиялаштиришни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва молиялаштиришни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Хитойнинг “The Export-Import Bank of China” Имтиёзли кредитлар департаменти менежери Гуо Мо билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама аграр ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни амалий босқичга ўтказиш ва истиқболдаги ташаббусларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Хитой Эхпорт-Импорт банкининг Ўзбекистонда аграр ва озиқ-овқат соҳасидаги стратегик дастурлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича миллий стратегия ҳамда банк томонидан молиялаштирилаётган инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати батафсил кўриб чиқилди.
Томонлар пахта териш техникаларини харид қилиш бўйича қўшимча молиялаштириш механизмларини жорий этиш режалари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Мулоқот якунида қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш ва илмий-технологик ҳамкорликни кенгайтиришга доир аниқ йўналишлар белгилаб олинди.