Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Ўзбекистон va Хитой ақлли электромобиллар бўйича қўшма лаборатория ташкил этади

Ўзбекистон va Хитой ақлли электромобиллар бўйича қўшма лаборатория ташкил этади

Ўзбекистон va Хитой ақлли электромобиллар бўйича қўшма лаборатория ташкил этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий таълим, фан va инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов Хитойга қилган хизмат сафари давомида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети проректори Шуҳрат Шокиров bilan бирга Беижинг технология университети (BIT) вице-президенти Ван Бентсун бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар жамоаси иштирокида учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар таълим, илм-фан va инновациялар йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан батафсил фикр алмашиб, қўшма илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, ёш олимлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда университетнинг соҳадаги илғор тажрибасини ўзлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида «ТИҚХММИ» МТУ va Беижинг технология университети ўртасида “Хитой-Ўзбекистон: Ақлли электромобиллар қўшма лабораторияси”ни ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Ушбу қўшма лаборатория замонавий электромобиллар va уларнинг зарядлаш технологиялари йўналишида фундаментал va амалий тадқиқотларни амалга ошириш, қўшма таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ёш олимлар va профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш va стажировкаларни йўлга қўйишни назарда тутади.

Шунингдек, томонлар “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, «ТИҚХММИ» МТУ базасида Беижинг технология университети филиалини очиш имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш юзасидан келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг