Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари музокара ўтказдилар

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари музокара ўтказдилар

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари музокара ўтказдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисини тарихий сана – доимий бетарафликнинг ўттиз йиллиги билан самимий табриклади ҳамда ушбу муҳим воқеага бағишлаб эртага ўтказиладиган халқаро форум ишига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг