Валюта курслари 17/11/2025
$1 – 12039.61
UZS – 0.45%
€1 – 13992.43
UZS – 0.5%
₽1 – 149.17
UZS – 0.21%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркманистон чегара савдо зонаси фаолиятини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Туркманистон чегара савдо зонаси фаолиятини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Туркманистон чегара савдо зонаси фаолиятини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида ўтказилган расмий тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Туркманистоннинг савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Назардурдй Агаҳанов Ўзбекистон–Туркманистон чегараолди савдо зонаси фаолиятининг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, миллий маҳсулотларни илгари суриш ҳамда икки давлат тадбиркорлигининг ривожланиши учун муҳим майдон бўлиб хизмат қиладиган ушбу қўшма савдо марказининг ҳуқуқий асосларини келишиб олдилар.

Марказнинг умумий майдони 6 гектарни ташкил этади: 3 гектар - Ўзбекистон қисми, 3 гектар - Туркманистон қисми. Зарурат туғилганда ҳудуд алоҳида халқаро келишув орқали кенгайтирилиши мумкин.

Ҳар икки давлат фуқаролари чегараолди савдо зонасига визасиз кириш-чиқиш ҳуқуқига эга.

Ўзбек - Туркман чегараолди савдо зонасининг очилиши Ўзбекистон ва Туркманистон тадбиркорларига ўз маҳсулотлари билан эркин савдо қилиш, умумий инфратузилма ва соддалаштирилган тартиблардан фойдаланиш имконини беради. Бу эса трансчегаравий савдони ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг