Ўзбекистон ва Тожикистон саноат ҳамкорлигини ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон саноат ҳамкорлигини ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 март куни Тошкентда ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов ва Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида металлургия, агросаноат сектори, электротехника ва тўқимачилик тармоқлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва бошқа йўналишлардаги қўшма ташаббусларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Икки давлат ҳудудларида қўшма саноат объектларини қуриш ишларини бошлаш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича аниқ навбатдаги қадамлар келишиб олинди.
2025 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизлик ўсиш билан $912,3 млнни ташкил этди, шундан экспорт – $683 млн ва импорт – $229,3 млн. Бугунги кунда икки давлат ҳудудида 500 дан ортиқ қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда: Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида – 386 та, Тожикистонда эса Ўзбекистон капитали иштирокида – 116 та корхона мавжуд.