Ўзбекистон ва Тожикистон 60 га яқин университет шартномаларини имзоладилар
Ўзбекистон ва Тожикистон 60 га яқин университет шартномаларини имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг III форуми доирасида икки мамлакат университетлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни назарда тутувчи қатор ҳужжатлар имзоланди.
Форум давомида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, илмий тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш ҳамда академик мобилликни кенгайтиришга қаратилган 60 дан ортиқ шартнома, келишув ва меморандумлар қабул қилинди.
Имзоланган ҳужжатлар икки давлатнинг етакчи олий таълим ташкилотлари ўртасида таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Хусусан, олийгоҳлар ўртасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, академик мобиллик дастурларини амалга ошириш, халқаро конференциялар ва илмий анжуманларни биргаликда ташкил этиш каби масалаларни қамраб олади.