Ўзбекистон ва Шарқий Явада диний ва маданий туризм ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Шарқий Явада диний ва маданий туризм ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Шарқий Явада диний ва маданий туризм ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев Индонезиянинг Шарқий Ява провинцияси губернатори Хофифа Индар билан учрашув ўтказди.Мулоқот давомида икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Губернатор Хофифа Индар Индонезия халқи Ўзбекистонни муқаддас замин сифатида қадрлашини таъкидлаб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг қайта таъмирланиб очилгани мусулмонлар учун муҳим воқеа бўлганини алоҳада таъкидлади. Шунингдек, Самарқанд билан яқин алоқалар ўрнатиш Шарқий Ява учун устувор йўналиш эканини билдирди.

Томонлар туризмни ҳамкорликнинг асосий драйвери сифатида баҳолаб, ҳудудлараро тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлашди. Бундан ташқари, келгусида Шарқий Ява уламолари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан тегишлу чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Учрашув якунида Самарқанд вилояти ва Шарқий Ява провинцияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг