Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
Ўзбекистон ва Шанси инвеститсия ва саноат лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Шанси инвеститсия ва саноат лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Шанси инвеститсия ва саноат лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонасида Хитойнинг Шаньси провинцияси Тижорат департаменти ва йирик компаниялари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Шаньси провинциясининг йирик “Shanxi Construction Investment”, “Shanxi Heavy Machinery Group”, “Shanxi Huayuan International Land Port Group”, “China Railway Third Bureau Group” ва “Shennong Technology Group” компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Хитой компаниялари билан Ўзбекистонга бўлажак ташрифи дастури, мамлакатимиз ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик алоқалари ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ташриф дастурига кўра, Шаньси провинцияси делегациясининг мамлакатимизнинг Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларига ташрифлари режалаштирилган.

Компанияларга Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, эркин иқтисодий ва саноат зоналар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шаньси провинцияси Хитойнинг шимолида жойлашган бўлиб, ривожланган кончилик, оғир саноат, энергетика ва металлургия соҳаларига эга. Провинция Хитойда кўмир захиралари бўйича биринчи ўринда туради, шунингдек, бу ерда боксит, титан, ванадий, кобальт, мис, метан ва газнинг йирик конлари мавжуд. Шаньси картошка, маккажўхори ва буғдой етиштириш бўйича мамлакатда етакчи провинция ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг