Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия парламент аъзолари ҳамкорликнинг янги босқичларини белгилаб беришди

Ўзбекистон ва Россия парламент аъзолари ҳамкорликнинг янги босқичларини белгилаб беришди

Ўзбекистон ва Россия парламент аъзолари ҳамкорликнинг янги босқичларини белгилаб беришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувларда эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишда парламентнинг ўрни муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, барча соҳалардаги ўзаро ишонч парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди.

Томонлар парламентлараро муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ҳамда олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтиришга келишиб олдилар.

Ташриф доирасида делегация аъзолари “Ғалаба боғи”га ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ҳайкали пойига гул қўйдилар. Шунингдек, IT Park Uzbekistan ва Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг